Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tesla Хитой ва Германиядаги заводларини тўхтатмоқчи
6.07.2022 10:06,  
43

Америка электромобиль ишлаб чиқарувчиси Tesla июль ойининг дастлабки икки ҳафтасида Шанхайдаги заводда Model Y конвейеридаги ишлаб чиқаришнинг муҳим қисмини тўхтатади, деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, кейин 18 июлдан бошлаб Model 3 ишлаб чиқариладиган линия иши 20 кунга тўхтатилади. Автомобиль ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида заводни модернизация қилиш август ойи бошида якунланиши кутилмоқда.

Германиянинг TeslaMag сайти Америка компанияси Берлин яқинида жойлашган завод ишини 11 июлдан бошлаб икки ҳафтага тўхтатиб қўйиши ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, август ойида ишлаб чиқариш ҳажмини тахминан икки баравар ошириш режалаштирилган, деди нашрга номи ошкор этилмаган манба.

Tesla акциялари нархи жорий йил бошидан буён деярли 36 фоизга тушди, Nasdaq Composite биржа индекси эса 29 фоизга тушди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан