Тезкор! Тест жавоблари бугун кечқурун ёки эртага эълон қилинади

Тезкор! Тест жавоблари бугун кечқурун ёки эртага эълон қилинади

Айни дамда ҳамма абитуриентлар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари жавобларини кутмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича, жавоблар бугун кечқурун ёки эртага чиқади.

"Мандатнинг аниқ қачон чиқишини аниқлаштириш учун яна бир бор Давлат қабул комиссияси билан боғландим. Жуда катта эҳтимол билан мандат бугун кечки пайт ёки эртага чиқишини айтишди", деб ёзади Саъдуллаев.