Тест саволлари осонлаштирилгани маълум қилинди

Тест саволлари осонлаштирилгани маълум қилинди

Бугун, 12 август куни Халқаро пресс клубнинг қабул масалаларига бағишланган сессиясида Давлат тест маркази директори Мажид Каримов имтиҳонни ташкил қилиш жараёни ҳақида маълумот берди.

"Республика бўйича бир кунда 100 минг одам тест синови топшириши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳрида тест синовлари учун 10 000 тага яқин ўринли жой тайёрланган, синовлар икки сменада ташкил қилиниб, бир кунда 20 мингга яқин абитуриент тест топширишига имкон яратилади.

Тест топширилгандан кейин эртаси куни натижаларни кўрса бўлади. 1 ҳафта ичида абитуриент қайси йўналишга тавсия этилгани маълум қилинади. Бу маълумотлар ҳамда тўпланган балларни шахсий кабинетда билса бўлади.

Тестларнинг осон ва мураккаблиги хусусида берилган саволга ДТМ раҳбари Мажид Каримов жавоб берди:

«Тестлар 4 хил турда — содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланар эди.

Эндиликда содда саволлар — 12 та, ўртача осон саволлар — 12 та, мураккаброқ (3-даражали) саволлар сони — 6 та бўлди.

Юқори мураккаблик даражасидаги саволлар энди йўқ. Икки йилдан бери жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланган».