Тест саволларининг х варианти қўлга чиқиб кетгани ростми?

Тест саволларининг х варианти қўлга чиқиб кетгани ростми?

ДТМ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда х вариант дея тарқатилаётган тест топшириқлари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмаслигини ва Давлат тест маркази базасида бундай тест топшириқлари мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Давлат тест маркази барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишларини сўрамоқда.