Бу усул нафақат коронавирус инфекциясида, балки иситиш, шамоллатиш ёки ҳавони тозалаш тизимларида ҳавони дезинфекция қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Техас A&М университети электротехника ва компютер техникаси кафедраси профессори Aрум Хан ва унинг ходимлари экспериментал равишда коронавирусга ултра юқори ҳарорат таъсир қилиш билан вирусни зарарсизлантириш мумкинлигини (бир сониядан кам муддатда) исботлашган. Бу ҳақда spot.uz “Красная Весна”га таяниб хабар бермоқда.
Aрум Ханнинг таъкидлашича, ишлаб чиқилган усул нафақат коронавирус инфекциясида, балки иситиш, шамоллатиш ёки ҳавони тозалаш тизимларида ҳавони дезинфекция қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Грипп унчалик хавфли эмасдек кўринса-да, аммо у ҳар йили бир неча ўлимга сабаб бўлади. Шунинг учун бу усул ҳавони тозалаш тизимининг ривожланишига олиб келиши мумкин, бу нафақат коронавирус учун, балки бошқа ҳаводаги вируслар билан курашишда катта аҳамиятга эга бўлади, — дея қўшимча қилган у.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда олимлар юқори ҳароратнинг вирусларга жуда қисқа вақт ичида таъсирини, оптимал ҳароратини синаб кўрадиган лойиҳа устида ишламоқдалар.