Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати қанчага тушиши айтилди

Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати қанчага тушиши айтилди

Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати қанчага тушиши маълум қилинди. Бу ҳақда ССВ ўринбосари Абдулла Азизов.

Тез тиббий ёрдамга бўладиган кўп мурожаатларда беморлар қон босимини, ҳароратини ўлчаб қўйишни сўрашади. Улар мурожаат жойига бориб-келиш харажатини эътиборга олишмайди. Лекин бу, албатта, бюджетга ўз таъсирини кўрсатади.

Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати ҳозирги кунда 150 минг сўмга тушяпти ва бу, албатта, давлат бюджетига қўшимча юкламадир”, – деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов.