Тиббий ниқобсиз юрган фуқаролар шу пайтгача камида 279 млрд сўмдан зиёд жарима тўлашган

Тиббий ниқобсиз юрган фуқаролар шу пайтгача камида 279 млрд сўмдан зиёд жарима тўлашган

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши ортидан жорий этилган карантин чекловлари даврида 1 млн 139 минг 872 нафар шахс тиббий ниқоб тақмагани учун жарима тўлаган — дея ёзмоқда ’Kun.uz’.

Ҳудудлар кесимида бу борада энг кўп қоидабузарлик Тошкент вилояти (215764 та), Тошкент шаҳри (163383 та) Самарқанд (109205 та) ва  Фарғона (161879 та) вилоятларида кузатилган. Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси (30534 та), Хоразм (29209 та) ва  Навоий (22346 та) вилоятларида қайд этилган.

Тиббий ниқоб тақмагани учун 2020 йил 16 мартдан 2021 йил 18 июлгача Қашқадарёда – 80833, Наманганда – 79270, Сурхондарёда – 58807, Андижонда – 56544, Сирдарёда – 50748, Бухорода – 42948, Жиззахда – 38402 нафар шахс жарима тўлаган.