Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тиббиёт ходимлари Навоийда эскалатордан йиқилган 3 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда
19.02.2022 17:42,  
184

Навоий шаҳридаги «Янги ҳаёт» савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳодиса 18 февраль куни соат тахминан 20:30да содир бўлган. Улар мажмуанинг 5 ва 4-қаватлари оралиғидаги эскалаторда мувозанатини йўқотиб, 1-қаватга йиқилган.

1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган 3 ёшли набира А.Т. эса зудлик билан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.

ССВ матбуот хизмати хабар қилишича, шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилган.

Бемор А.Т.га «Қўшма жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Ўрта оғир даражаси. Пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Ўнг томонлама чаноқ суяклари синиб силжиши. Ўнг ўпка лат ейиши. Чап сон пастки учлиги юмшоқ тўқималари лат ейиши» дастлабки ташхиси қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ҳолатини назоратга олган. Тиббиёт ходимлари стабил оғир аҳволдаги беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Унга стандарт асосида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиляпти, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан