Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Тиббиётда янги монополия? 178 та лаборатория битта операторга берилгани ростми?
28.05.2022 15:57,  
13

Kun.uz расмий канали орқали эълон қилинган "Тиббиётда янги монополия? 178 та лаборатория битта операторга берилди" сарлавҳали мақоласи юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та лаборатория битта оператор – “Intermed Innovation”га берилгани юзасидан “VITROS DIAGNOSTICS” МЧЖ ва бир қатор тадбиркорлар томонидан Қўмитага қилган мурожаатлари ва бир неча маротаба улар билан ўтказилган суҳбатлар асосида, тақдим этилган хужжат ва маълумотларга асосан Рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун хужжатларини бузилиши юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддаси талаблари бузилганлиги ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан 2022 йил 29 апрель куни 17/20-сонли иш қўзғатилган. 

Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш жараёнида  Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та лабораторияларни битта оператор – “Intermed Innovation”га берилиши билан боғлиқ барча асослантирувчи хужжат ва маълумотлар тақдим этилди ва ушбу хужжатларга асосан Қўмита томонидан бугунги кунда қайта ўрганиш ишлари бошланди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан