Tik Tok «Евро-2020»нинг расмий ҳамкорига айланди

Tik Tok «Евро-2020»нинг расмий ҳамкорига айланди

Tik Tok видео хизмати УЕФA билан ҳамкорлик бошланганлигини эълон қилди. Бу ҳақда sports.ru нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, УЕФA Tik Tok'да расмий аккаунтини ишга туширади.

«Биз энг машҳур кўнгилочар мобиль платформаларидан бирига айланган компания билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз», дейди УЕФA маркетинг бўйича директори Ги-Лоран Эпштейн.

Келгусида барча УЕФA янгиликлари Tik Tok платформаси орқали спорт мухлислари эътиборига ҳавола этилади.