TikTok'даги ахлоқсиз ҳаракатлар учун қандай жавобгарлик бор?

TikTok'даги ахлоқсиз ҳаракатлар учун қандай жавобгарлик бор?

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июн куни Ўзбекистон ёшлари билан учрашиб, ўз нутқида ижтимоий тармоқларда шуҳрат қозониш учун номуносиб ҳаракатлар қилаётган ёшлар бўйича ҳам тўхталди.

Давлат раҳбари ижтимоий тармоқларда тарқалган хунук воқеалар, яъни жойлардаги Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тарбиясиз ёшлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлардан ниҳоятда ранжиганини билдирди.

“Керак бўлса, халқимизнинг муқаддас қадриятлари, тимсоллари ва табаррук қадамжоларига беписанд муносабатда бўладиган кимсаларга нисбатан жазо чораларини янада кучайтирамиз. Бундай бузғунчи ишларнинг олдини бугун олмасак, эртага кеч бўлади.

Тарихимизга, Навоий бобомизга, Мотамсаро онамизга тош отишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Нега бундай ҳаракат қилганларга жамоатчилик кескин муносабат билдирмаяпти?! Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун жавобгарликни кучайтириш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.