ТИВ раҳбарлари Мирзиёев ва Путин учрашувида қандай ҳужжатлар имзоланишини маълум қилишди

ТИВ раҳбарлари Мирзиёев ва Путин учрашувида қандай ҳужжатлар имзоланишини маълум қилишди

Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи олдидан икки давлат ташқи ишлар вазирнингинг учрашуви бўлиб ўтди.

Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров Москвада 18 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувда 19 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилаётган олий даражадаги учрашувга томонларнинг тайёрлиги юқори даражада эканини мамнуният билан қайд этдилар.

Шавкат Мирзиёевнинг москвага ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Россия дорасида турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга доир 18та шартнома ва келишувлар имзоланиши маълум бўлди.
Ушбу ҳужжатлар орасида қуйидагилар бор:

Халқаро ядровий ва радиацион хавфсизлик тўғрисида шартнома;
Биологик хавфсизликни таъминлаш меморандуми;
Ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги шартнома;
Қурилиш, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш тўғрисидаги шартнома;

Ундан ташқари ТИВ раҳбарлари учрашувида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳам имзоланди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтишига кўра ушбу шартнома Россия ва Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ҳам умумий ҳам миллий устуворликларини олға суриш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Абдулазиз Камилов айтишига кўра, бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича мисли кўрилмаган юқори даражага кўтарилган. Бўлиб ўтиши кутилаётган олий даражадаги учрашув ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиш ва турли соҳаларда аниқ вазифаларни белгилиш учун хизмат қилади.

Маълумот учун 19 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ташриф доирасида Россия президенти билан учрашув, шартномаларни имзолаш маросимлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.