Тожик-қирғиз можароси: томонлар чегарадан қўшинларни олиб чиқишни бошлади

Тожик-қирғиз можароси: томонлар чегарадан қўшинларни олиб чиқишни бошлади

Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлар ва ҳарбий техникани чегарадаги қуролли тўқнашув зонасидан олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) Чегара хизмати маълум қилди.

“Томонлар давлат чегарасидан доимий жойлашиш пунктларига қўшимча кучлар ва мол-мулкларни олиб чиқишни бошладилар”, дейилади хабарда.

Чегара хизмати маълумотларига кўра, чегарадаги вазият барқарор характерга эга, ўтган тунда нохуш воқеалар ва отишмалар қайд этилмаган.

“Чегара бўлинмалари кучайтирилган режимда навбатчиликда бўлиб турибди”, дейилади хабарда.