Тожик-қирғиз можароси: яраланган ва қурбонлар сони қанчага етди?

Тожик-қирғиз можароси: яраланган ва қурбонлар сони қанчага етди?

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида кескинлик пайдо бўлди. Кейинчалик бу можаро аҳоли ўртасидаги тошбўрондан икки мамлакат ҳарбийларининг тўқнашувига уланиб кетди.

Ҳозирда вазият расмийлар томонидан назоратга олинди. Қирғизистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлари ўқ узишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди.

Қирғизистон томонидан

Бироқ юқорида қайд этилганидек вазиятга ҳарбийларнинг аралашуви ушбу можарода қон тўкилишига олиб келди. Оқибатда Қирғизистон томонидан 46 киши жабрланди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига кўра, ҳодиса оқибатида яраланганлардан бири амбулатория шароитида даволанмоқда, яна бири вафот этган. 

“Яраланган ва танасининг турли қисмларидан шикастланган жабрдийдаларнинг қолган қисми Боткен вилояти соғлиқни сақлаш ташкилотларига ётқизилган”, дейилади вазирлик хабарида.

Тожикистон томонидан

Ушбу тўқнашув оқибатида Тожикистоннинг Исфара шаҳри ҳокими Баҳовуддин Баҳодурзода елкасидан яраланган.

“Унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, хавотирга ўрин йўқ”, дейилади манба хабарида.

Исфара шаҳар ҳокимлиги маъмуриятига кўра, тожик томонидан 31 киши яраланган ва уч киши ҳалок бўлган.