Тожикистон Бош вазири Тошкентга келади

Тожикистон Бош вазири Тошкентга келади

Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Хабарга кўра, ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.