Тожикистон пойтахтида кучли портлаш юз берди

Тожикистон пойтахтида кучли портлаш юз берди

Тожикистон пойтахти Душанбеда ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш юз берди. Ҳодиса видеога олинган.

"Asia-plyus" порталининг хабар беришича, авария Сино минтақасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг бирида содир бўлган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Кадрларда олов узоқдан ёнаётгани акс этган..Бир нуқтада кучли портлаш содир бўлиб, аланга юқорига отилиб чиқади.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам бригадалари етиб борган