Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон телевидениесида газланган ичимликлар рекламаси тақиқланди
21.10.2019 21:07,  
120

Тожикистон телеканалларида газланган ширин ичимликлар рекламасини намойиш этиш тақиқланди, дея хабар бермоқда «Азия-Плюс» нашри.

Тақиқни телеканаллар эмас, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Телерадиоэшиттириш қўмитаси жорий этган. Реклама берувчилар эса бундан бехабар қолган.

“Тожик телеканалларида Кока-кола рекламаси тўхтатилиши ҳақида бизга хабар берилмади. Тушунишимизча, тақиқ барча газланган ва қувват берувчи ичимликларга тегишли. Тақиқнинг сабаблари ҳақида аниқ жавоб олишнинг иложи бўлмади”, – деди компаниянинг Тожикистондаги вакиллари.

Ушбу тақиқ Тожикистонда соғлом овқатланиш тарғиботи билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Сентябрь ойи охирида ҳукумат 2019-2024 йилларда семизликнинг олдини олиш ва соғлом овқатланишни шакллантириш бўйича дастур қабул қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан