Тожикистонда Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг офиси очилди

Тожикистонда Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг офиси очилди

Душанбеда Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг офиси очилди. Бу ҳақда Тожикистондаги Афғонистон елчихонасига таяниб, Asia-Plus хабар берди — дея ёзмоқда 'Daryo.uz' нашри.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, пойтахтнинг Исмоил Сомоний туманида жойлашган идорада айни дамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлашдан сўнг муассаса журналистлар учун матбуот анжумани ўтказади, унда Тожикистондаги фаолияти дастури ҳақида сўзлаб беради.

Афғонистон Миллий қаршилик фронти офисининг очилиши ҳақида аввалроқ бир қанча експертлар хабар қилган. Хусусан, Россия сиёсатшунослар жамияти таҳлилий маркази директори, Афғонистон сиёсатини ўрганиш маркази раҳбари Андрей Серенко ўзининг Телеграм каналида бу маълумотни тасдиқлаган. Бу ҳақда Тожикистонда истиқомат қилаётган Афғонистон бўйича бошқа експертлар ҳам гапирган. Аммо Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти уларда бундай маълумотлар ўқлигини маълум қилди.

Айни пайтда фронт раҳбари кичик Аҳмад Масъуд қаерда екани номаълум. У анчадан бери видеомурожаат қилмаган.