Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда илк исломий банк очилди
27.09.2019 17:28,  
270

Тожикистон пойтахти Душанбеда Ислом қонунлари бўйича молиявий фаолият амалга оширувчи биринчи банкка лицензия берилди. У 2014 йилда қабул қилинган Ислом молиясига оид қонун асосида фаолият олиб боради. Бу ҳақида Мир24 хабар берди.

Исломий банкда рибо (фоиз)ни ҳаром бўлиб, у тўлалигича шариат қоидалари бўйича фаолият олиб боради. Унда кредитлаш деган тушунчанинг ўзи йўқ. Бунинг ўрнига банк сармоядор сифатида потенциал мижозини сармоялайди. Бунда мижози олган фойдасидан шартномага мувофиқ банк ўз улушини олади.

«Бугун биз қандай ишлаш ва ривожланиш стратегиясини муҳокама қилдик. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, биз фаолиятимизни кенгайтирамиз. Ушбу банкнинг очилиши Республика банк тарихида янги саҳифани очиб беради», — дейди «Тавҳид банк» директори Шерали Зардов.

Исломий банк фоиз асосида ишламаслиги ҳамда шариат ножоиз деб топган фаолият турлари, масалан, спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришни сармояламаслиги керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан