Тожикистонлик фуқаро Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Қаҳрамони унвонини беришни таклиф қилди

Тожикистонлик фуқаро Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Қаҳрамони унвонини беришни таклиф қилди

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Дўсти туманида яшовчи шоликор Ҳожи Муҳаммадисо Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Қаҳрамони унвонини беришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри хабар бермоқда.

70 ёшли Ҳожи Муҳаммадисонинг айтишича, Ўзбекистон раҳбари бу унвонга муносибдир.

"Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин ўзгарди. Тожикистон билан алоқалар мустаҳкамланди, муаммолар ечилди", дейди у.

"Бундан ташқари, Мирзиёевнинг ҳозир ҳам тожик халқига берган ёрдамини эътироф этиш керак. Бугун Ўзбекистон COVID-19га қарши курашишда Тожикистонга ёрдам бераётганлар рўйхатида биринчи ўринда турибди. Тошкент уч марта Душанбега беғараз ёрдам ва ўз врачларини юборди", дейди Ҳожи Муҳаммадисо.

2018 йил августда Тошкентда бўлган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикасининг "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган.