Ток ўчиши натижасида “Ўзбекнефтгаз” корхоналари вақтинча тўхтаб қолди

Ток ўчиши натижасида “Ўзбекнефтгаз” корхоналари вақтинча тўхтаб қолди

4 июнь куни соат 22:16 да “Талимаржон ИЭС” энергоблоки авариявий тўхтагани сабабли “Ўзбекнефтгаз” объектларида электр узилиши кузатилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Натижада, Шўртан ГКМ, Муборак ГҚИЗ, Бухоро НҚИЗнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти тўхтаб қолди. Бундан ташқари, бир қатор газ конлари, сиқув компрессор станциялари ҳам тўлиқ тўхтаган.

Юз берган тўхталишлар “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига олиб келмоқда.

Ҳозирда, тегишли мутахассислар ҳамкорлигида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширилмоқда, дейилади баёнотда.