Токаевга суиқасд қилмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Токаевга суиқасд қилмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси хорижий разведка агенти ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди. У Токаев ва юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд уюштиришни режалаштирган.

Ундан хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи, овоз ўчиргичи билан бирга гиёҳванд моддалар ва катта миқдорда пул олиб қўйилди.

СпутникКЗ манбасига кўра, ҳибсга олинган шахс Россияга қарши ташвиқот ишларини ҳам бажарган. Ижтимоий тармоқларда русофоб қарашларни яратишга қаратилган постлар чоп этган.

Қўлга олинган қозоғистонлик чет эл давлатларининг кўрсатмаси ва манфаатларини кўзлаб қонунбузарлик содир этганини тан олди.