Токио-2020. Баҳодир Жалолов эртага финалда жанг қилади

Токио-2020. Баҳодир Жалолов эртага финалда жанг қилади

Супер оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалига йўл олганидан хабарингиз бор. Ҳамюртимизга олтин медаль учун кечадиган баҳсда АҚШ вакили Ричард Торрес рақиблик қилади. Ушбу жанг 8 август куни, Тошкент вақти билан 11:15да старт олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасидаги амалдаги Олимпиада чемпиони Тони Йока ҳисобланади. Франциялик боксчи Риодаги финалда Буюк Британия шарафини ҳимоя қилувчи Жозеф Жойс устидан ғалаба қозонганди. Жалолов эса, худди шу спортчига чорак финалда мағлуб бўлган.

Шуни қайд этиш керакки, Баҳодир Жалоловдан ташқари Токио-2020да қатнашган барча спортчиларимиз иштирокини якунлаган. Эртага Ўзбекистон байроқдори терма жамоамиз сафига олтин медални қўшиб қўйишига тилакдошмиз.