Токио-2020: Болтабоев ютқазди, аммо бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди

Токио-2020: Болтабоев ютқазди, аммо бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди

Ҳозиргина дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал босқичидаги беллашувини ўтказди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати. 

Ҳозиргина дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал босқичидаги беллашувини ўтказди. Ушбу босқичда у австриялик рақиби билан куч синашди.

Aсли грузиялик, ҳозирда Aвстрия шарафини ҳимоя қилаётган Шамил Борчашвили билан кечган жангнинг асосий вақтида кучлар тенг келди, аммо қўшимча бўлимда Болтабоев вазари баҳоси билан имкониятни бой берди.

Шунга қарамай ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Ўтиш босқичда у дастлаб грузиялик Тато Григалашвили билан беллашади.