Токио-2020: Пара-каноэчиларимиз ярим финалга йўл олишди

Токио-2020: Пара-каноэчиларимиз ярим финалга йўл олишди

Паралимпия ўйинларининг бугунги кун дастурида пара-каноэчиларимизнинг иштироки ўз поёнига етди. Вакилларимизнинг барчаси ярим финалдан медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлишди.

200 метр масофага ўтказилаётган беллашувларда жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева саралашда ўз гуруҳида учинчи бўлиб маррага етиб келди. Шунингдек, Ҳайтмурод Шерқўзиев тўртинчи ўрин билан ярим финал босқичига ўтди. Ҳамюртларимизнинг ярим финалдаги чиқиши эртага белгиланган.