Токио Олимпиадаси иштирокчилари ҳар куни коронавирусга тест топшириши шарт

Токио Олимпиадаси иштирокчилари ҳар куни коронавирусга тест топшириши шарт

Токио Олимпиадаси ташкилотчилари томонидан Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган мусобақа давомида спортчилар учун қўлланиладиган эпидемиологик хавфсизлик чораларини эълон қилинди.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) сайтида хабар берилган ушбу маълумотга кўра, спортчилар ҳар куни коронавирусга тест топширишлари шарт. Бундан ташқари, спортчиларнинг жамоат транспортидан фойдаланиши тақиқланади. Овқатланиш ҳам тартибга солинади. Барча иштирокчилар фақат Олимпиада объектларида, шунингдек, ўзлари жойлашган меҳмонхоналарда овқатланишлари мумкин.

Бундан ташқари, бўлажак мусобақаларнинг барча иштирокчилари ниқобсиз одамлар билан алоқа қилиш тақиқланади. Шунингдек, улар доим ижтимоий масофани сақлашлари керак бўлади.

Регламент Япония ҳукумати, Токио шаҳар раҳбарияти, мусобақа ташкилий қўмитаси, Халқаро олимпия қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, шунингдек, мустақил экспертларни ўз ичига олган комиссия томонидан тузилган.

Хавфсизлик қоидаларининг сўнгги версияси июн ойида — мусобақанинг расмий бошланишидан тахминан бир ой олдин пайдо аниқ бўлиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, ўша вақтга бориб мусобақаларга мухлисларни киритиш масаласи ҳам ҳал этилади