Токиода фавқулодда вазият жорий этилди

Токиода фавқулодда вазият жорий этилди

Коронавируснинг тез тарқалиши сабабли Япония ҳукумати томонидан Токио, Канагава, Сайтама ва Чиба префектураларини ўз ичига олган 37,2 миллион аҳолига эга Катта Токиода 8 январдан 7 февралгача фавқулодда вазият эълон қилинди. Ноябр ойининг бошидан Японияда вазият ёмонлаша бошлади. Декабрда коронавирус юқтирганлар ҳамда ўлим сонининг кунлик ортиши тўғрисидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб турди. Январ куни касалланиш кўрсаткичларида яна ўсиш кузатилди ва 6 минг ҳолат аниқланди.  Пандемия бошланганидан бери мамлакатда вирус юқтирганлар сони 260 мингдан ошди, 3,8 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилди.