Токиода коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича кунлик антирекорд қайд этилди

Токиода коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича кунлик антирекорд қайд этилди

Сўнгги 24 соат ичида Япония пойтахти Токио шаҳрида 2848 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Бу жорий йил 7 январидан бери қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ўшанда шаҳарда 2520 кишида вирус аниқланган эди. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти хабар бермоқда.

Хабарингиз бор шу кунларда Токиода ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақа 8 августга қадар давом этади.

22 июль куни Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абе "COVID-19" билан боғлиқ оғир вазият туфайли Олимпиаданинг очилиш маросимида қатнашишдан бош тортган эди. У эпидемиологик чекловлар туфайли оддий япон фуқароларига маросимга ташриф буюриш тақиқлангани боис шундай қарорга келганини маълум қилган.

Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли Япония пойтахтида 12 июлдан фавқулодда режим жорий этилган ва у 22 августга қадар давом этади.

Олимпия ўйинлари иштирокчилари, жумладан спортчилар, ходимлар ва делегация аъзолари орасида ҳам бир неча ўнлаб кишида вирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.