Токиодаги Олимпиаданинг очилиш маросимида фақат VIP-меҳмонлар қатнаша олади

Токиодаги Олимпиаданинг очилиш маросимида фақат VIP-меҳмонлар қатнаша олади

Япония ҳукумати очилиш маросимига фақат юқори лавозимли амалдорларни, шу жумладан юқори мартабали хорижий меҳмонларни, ўйинлар ҳомийлари ва дипломатларни қабул қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Интерфакс

Очилиш маросимида VIP-меҳмонлар сони олдиндан тахмин қилинганидек 10 минг кишидан кам бўлади. Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида соат 21.00 дан кейин тадбирлар томошабинларсиз ўтказилади, қолган вақтларда Олимпия спорт майдонлари 50 фоизгача томошабин билан тўлдирилади.

8 июль куни бўлиб ўтадиган музокараларда Олимпиада билан боғлиқ барча ташкилий масалалар муҳокама қилинади. Уларда Токио губернатори ва ХОҚ президенти Томас Бах иштирок этади. Олимпиаданинг очилиш маросими 23 июлга режалаштирилган.