Толибон Афғонистон ҳукумати матбуот котибини ўлдирди

Толибон Афғонистон ҳукумати матбуот котибини ўлдирди

«Толибон» вакиллари Афғонистон ҳукумати матбуот котиби Даву Хон Минапални ўлдирди. Бу ҳақда жангарилар ҳаракати вакили томонидан маълум қилинган. Афғонистон ҳукумати ҳам ушбу хабарни тасдиқлади.

«Толибон» ўз кучларига қарши ҳаво ҳужумларининг ортишига жавоб тариқасида мамлакатнинг юқори мансабдор шахсларига суиқасд уюштиришни бошлаши ҳақида огоҳлантирганди.

«Афсуски, террорчилар яна қўрқоқлик қилишди», - дейди Афғонистон ИИВ матбуот котиби Мирвайс Станекзай.

Қурбон Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг вакили ҳам бўлган.

Аввалроқ, 4 август куни Кобулда содир бўлган портлашда олти киши яралангани ҳақида хабар қилинган эди. Толибон жавобгарликни ўз зиммасига олганини, мақсад Афғонистон мудофаа вазири Бисмилл Хон Муҳаммадийни ўлдириш бўлганини айтганди.