«Толибон» ҳаракати таржимонни қатл қилиб, вертолётда аҳолига кўрсатди

«Толибон» ҳаракати таржимонни қатл қилиб, вертолётда аҳолига кўрсатди

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда американинг «Blackhawk» вертолётига арқон билан осилган одам Афғонистон осмонида айлантирилаётгани кадрлари тарқалган. Таъкидланишича, бу ишни «Толибон» ҳаракати амалга оширгани тахмин қилинган. Видео дастлаб «Talib Times» Twitter аккаунтида пайдо бўлган. Бу аккаунтнинг тавсифига «Афғонистон Ислом Амирлигининг инглиз тилидаги расмий саҳифаси» деб ёзилган. Тасвир «Исломий Амирлик Ҳарбий-ҳаво кучлари Қандаҳор шаҳри устидан учиб, шаҳарда патруллик қилмоқда», деган хабар билан бирга эълон қилинган.


Вертолётда ким осиб қўйилгани аниқ айтилмаган, бироқ бир қатор журналистлар бу «Толибон» ҳаракати томонидан осилган одам эканини қайд этган. «‘Толибон’ бир кишини, эҳтимол америкалик таржимонни, АҚШнинг «Blackhawk» вертолётига осиб қўйди. АҚШнинг қолган вертолётлари ҳам энди худди шундай ишлатилади», — деган Ҳиндистоннинг «Zee News» телеканали бош муҳаррири Судхир Чаудхари. Америкалик телебошловчи Лиз Уилер ҳам худди шундай тахминни билдириб, Twitter’да Америка президенти «Жо Байден жавобгар» деб ёзган