«Толибон» ҳайдовчиларга машинасида мусиқа қўйиш ва ҳижобсиз аёлларни олиб юришни тақиқлади

«Толибон» ҳайдовчиларга машинасида мусиқа қўйиш ва ҳижобсиз аёлларни олиб юришни тақиқлади

Афғонистонда «Толибон» ҳайдовчиларга машинасида мусиқа қўйишни, шунингдек, ҳижобсиз аёлларни автомобилга миндиришни тақиқлади. Бу ҳақда Kabul News телеканали Twitter’да хабар берди.

Хабарга кўра, бундай кўрсатма ёзма шаклда ҳайдовчилар орасида тарқатилган. Кўрсатма муаллифи — Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқотиш вазирлиги.

Kabul News’нинг яна бир твитида айтилишича,«Толибон» Ташқи ишлар вазирлиги вакили автомобилларда мусиқа қўйиш ва ҳижобсиз аёлларни олиб юриш тақиқланганини тасдиқлаган.

Шунингдек, Kabul News хабарига кўра, ҳайдовчиларга маҳрамсиз аёлларни узоқроқ масофаларга ташиш ҳам тақиқланган.