Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Толибон ички ишлар вазири: Биз АҚШни ўзимизга душман деб билмаймиз
17.05.2022 21:53,  
101

Толибон ички ишлар вазири: Биз АҚШни ўзимизга душман деб билмаймиз. Бу ҳақда «BBC news» манбаси ҳабар бермоқда.

"Айни пайтда биз Америка Қўшма Штатларига душман сифатида қарамаяпмиз", дея маълум қилди Сиражуддин Ҳаққоний CNN да. "Дипломатия ҳақида гаплашиш вақти келди. Келажакда АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатлари билан ҳам яхши муносабатларга эга бўламиз".

Толибон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири ҳам гуруҳ Доҳа келишувига содиқ эканлигини ва Афғонистон ҳеч қачон Қўшма Штатлар учун террористик хавф туғдирмаслигини айтди.

Шу билан бирга, у қизларнинг таълим олишига ҳеч ким қарши эмаслигини ва Афғонистон халқи тез орада бу мавзуда ҳам хушхабар эшитишини таъкидлади.

Сирожуддин Ҳаққоний АҚШнинг террорчилар рўйхатига киритилган бўлиб, Вашингтон унинг ҳибсга олиниши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан