«Толибон» Кобулга ҳужум қилишга тайёрланмоқда

«Толибон» Кобулга ҳужум қилишга тайёрланмоқда

«Толибон» Кобулдан 50 километр узоқликда бўлиб турибди, республиканинг ярмидан кўп қисми улар назорати остида. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилмоқда.

Ғарб давлатлари Кобулдаги дипломатик ваколатхоналарини вақтинча ёпган, ходимлар сонини камайтирмоқда. Америка армияси АҚШ элчихонаси ходимларини тўлиқ эвакуация қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Агар қисқа вақт ичида вазиятга сиёсий ечим топилмаса ва можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёни бошланмаса, келгуси ойдаёқ «Толибон» Кобулга ҳужум бошлайди. Жангарилар қанча кўп вилоятни назорат остига олса, музокаралар имкони шунча пастлаб бормоқда.

Ҳукумат мудофааси ҳужумларга бардош бера олмаяпти. Агар илгари толиблар кичик аҳоли пунктлари ва чегара ҳудудларини эгаллаб олган бўлса, энди улар маъмурий марказларга тўпланишмоқда. Йўл-йўлакай жангарилар афғон армиясининг ҳарбий базаларини ҳам эгаллаб олишмоқда.

Охирги икки кун ичида йирик шаҳарлар жангарилар назоратига ўтди. Улар Кобулга яқинлашиб келмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, «Толибон» таркибида аллақачон беш мингга яқин жангари бор. Улар ҳозирча ҳеч қандай вазифани бажармаслан, асосий кучлар ҳужум қилишини кутишмоқда.

Америка элчихонасидан дипломатларни эвакуация қилиш муваффақиятли бўлиши учун Қўшма Штатлар 3 мингга яқин аскарни Кобулга қайтаришга қарор қилган.

Ҳукумат кучлари ҳарбий жиҳатдан қарама-қаршиликка қодир эмаслиги билан бир қаторда, аскарларнинг руҳий ҳолати ҳам урушга тайёр эмас. Шунингдек, мамлакат вице-президенти Салоҳнинг Тожикистонга қочиб кетгани ҳақида далиллар бор. Расмий Кобул ҳозирча бу маълумотни рад этмоқда.

Афғонистон армиясининг жанговар тайёргарлигининг пастлиги, шунингдек, сиёсий, этник ва диний гуруҳлар раҳбарларининг бегона мамлакатда муқобил аэродромларни тайёрлаб қўйгани билан изоҳланади ва бу ҳолат аскарларнинг руҳиятини туширади. Ҳукумат қўшинлари «Толибон» томонига ўтишмоқда, таслим бўлишмоқда ёки қўшни давлатлар ҳудудига қочишга ҳаракат қилишмоқда.