«Толибон мафкурасини Ўзбекистонга олиб киришнинг умуман иложи йўқ» — Абдулазиз Камилов

«Толибон мафкурасини Ўзбекистонга олиб киришнинг умуман иложи йўқ» — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга «Толибон» ҳаракатининг мафкураси кириб келишидан хавфсираётганлиги йўқ, дея таъкидлади мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ОАВлари учун матбуот анжуманида. Бу ҳақда газета.уз нашри хабар бермоқда.

«Бугун биз толиблар мафкурасининг Ўзбекистонга кириб келиши бўйича хавфни кўраётганлигимиз йўқ. Толибларнинг мафкураси охир оқибат ўз Ватанини хорижий ҳарбийлардан озод қилишдан иборат. Улар қандайдир мафкурани экспорт қилишни бошлашига жуда кўп вақт талаб этилади», — деди Камилов.

Вазирнинг фикрига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати олдида биринчи навбатда давлат қуриш ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниш вазифалари турибди.

«Умид қиламизки, ушбу давр мобайнида ҳаракатнинг ўзи эволюция қилади, ҳамда у минтақавий ва хорижий масалаларга халқаро ҳуқуқ асосида қанчалик кўп жалб қилинса, уларнинг тан олинган халқаро ҳамжамият қисми бўлиш бўйича хоҳиши шунчалик катта бўлади ва мафкура ҳам, ҳаракатнинг, унинг раҳбарларининг дунёқараши ҳам ўзгариб боради», — дея таъкидлади ТИВ раҳбари.

«Ўзбекистон миллий манфаатлар, миллий ғоя, мафкура масалаларида шунчалик аниқ йўналишларни танлаганки, бу ерга толибларнинг қандайдир мафкурасини олиб киришнинг умуман иложи йўқ. Баъзида „мана, аёллар рўмолларда юришибди, демак толиблар келади“ деб айтишади. Бу солиштириб бўладиган нарсами? Дунёнинг ярми бу урфга киргани учун рўмолларда юришибди, шундай эмасми?», — дея қўшимча қилди Камилов.