«Толибон» муваққат ҳукумати таркибига ўзбек миллатига мансуб раҳбар киритилди

«Толибон» муваққат ҳукумати таркибига ўзбек миллатига мансуб раҳбар киритилди

«Толибон» муваққат ҳукуматининг этник таркиби ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий ўзбек миллатига мансуб эканини кўриш мумкин.

Маълум бўлишича, Ҳанафий «Толибон»нинг обрўли шахсларидан бири бўлиб, Қатар идораси ишида муҳим рол ўйнайди. 1996-2001 йилларда толиблар мамлакатни бошқарганида Афғонистон таълим вазирининг ўринбосари бўлган.

Бир вақтлар у Кобул университетида дарс берган. Ҳаракат ташкил этилганидан бери «Толибон» аъзоси.