Толибон раҳбарлари ўртасида жанжал юзага келди

Толибон раҳбарлари ўртасида жанжал юзага келди

Барадар Кобулда ҳукумат таркиби борасида жанжаллашиб қолди ва Қандаҳорга кетди. Бу ҳақда BBC Pashto хабар бермоқда.

Таъкидланишича, президентлик саройида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Aбдул-Ғани Барадар ва миграция вазири Халил ал-Раҳмон Ҳаққоний ўртасида жанжал келиб чиққан.

Барадар ҳукуматнинг барча аъзолари Толибон руҳонийлари бўлишини хоҳламади, ҳукуматда барча этник гуруҳларга, шунингдек аёлларга жой беришга интилди. BBC Pashto манбаларига кўра, ҳозир бош вазирнинг биринчи ўринбосари хафа бўлиб, Қандаҳорга жўнаб кетган.