«Толибон» хорижий дипломатлар учун зиёфат уюштирди

«Толибон» хорижий дипломатлар учун зиёфат уюштирди

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати пайшанба куни Кобулдаги хорижий дипломатик ваколатхоналар вакиллари учун зиёфат ва кечки овқат уюштирди. Бу ҳақда ТАСС Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга асосланиб хабар бермоқда.

У «Twitter»даги саҳифасида тадбирдан олинган видеоларни жойлаштирган. Таклиф этилганлар орасида Россия элчиси Дмитрий Жирнов, Покистон ва Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Мансур Аҳмад Хон ва Ёдгорхўжа Шадманов бўлган. 

Учрашувда «Толибон» раҳбарияти вакиллари, жумладан, муваққат ҳукумат раисининг ўринбосари этиб тайинланган Мулла Абдул Ғани Бародар ҳам қатнашган.

Тадбир давомида Мавлоний муваққат кабинетида ҳаракат томонидан Афғонистон ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Амир Хон Муттақий дипломатларга Афғонистондаги «муҳим сиёсий ўзгаришлар» пайтида ўз ишларини давом эттирганлари учун миннатдорчилик билдирган.

Бундан ташқари, у «афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатган ва Вазирлар Маҳкамаси билан мулоқот қилиш ниятини билдирган давлатларга» ҳам миннатдорчилик билдирган.