«Толибон» янги ҳукумат таркибига кимлар киришини эълон қилди

«Толибон» янги ҳукумат таркибига кимлар киришини эълон қилди

«Толибон» ҳаракати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид янги тузилаётган ҳукумат таркибига кимлар киришини эълон қилди.

Унга кўра: 

Афғонистон ҳукумати бош вазири вазифасини бажарувчи - мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд.

Вазирлар маҳкамаси бошлиғи ўринбосари - мулла Абдул Ғани Бародар.

Иккинчи ўринбосар - мулла Абдул Салом Ханафий.

Мудофаа вазири - Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид.

Ички ишлар вазири - Сирожиддин Ҳаққоний.

Маданият ва ахборот вазири - Забиҳулло Мужоҳид.

Ташқи ишлар вазири - мулла Амирхон Муттаққий.

Таълим вазири - шайх Мавлавий Нурулла Мунир.

Иқтисодиёт вазири - Муҳаммад Ханиф.

Марказий банк раиси - мулла Муҳаммад Идрис.

Разведка бошлиғи - мулла Абдулҳақ Восиқ.