Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда

Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бу чора бугунги кунда кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун қўлланиши режалаштирилмоқда.

Давлат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёнига асосан республикамиздаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йилнинг 20 ноябрь санаси этиб белгиланган эди.