Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳукумат истеъфосини қабул қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳукумат истеъфосини қабул қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат истеъфоси ҳақидаги фармонни имзолади. Фармон Оқ Ўрда сайтида эълон қилинган. 

«Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида Конституциянинг 70-моддасига мувофиқ қарор қиламан:

1. Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг истеъфоси қабул қилинсин.

2. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг вазифалари вақтинча Смаилов Aлихан Aсханович зиммасига юклансин.

3. Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этадилар.

4. Мазкур фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради», — дейилади Оқорда хабарида.