Транспорт вазирлиги Қўйлиқдаги водийга қатновчи ҳайдовчилар билан учрашди

Транспорт вазирлиги Қўйлиқдаги водийга қатновчи ҳайдовчилар билан учрашди

Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва ИИББ ЙХҲБ инспекторлари билан биргаликда Тошкент шаҳридан республикамиз вилоятларига қатновчи таксиларда йўлкира нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

“Қўйлиқ” бозори яқинида жойлашган автотураргоҳда Тошкентдан водий вилоятларига йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари ўтказилди. Бундан аввал ижтимоий тармоқларда айнан ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган ҳайдовчилар йўлкира ҳақини 200 000 сўмгача ошириб юборганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.   

Ўрганишлар давомида айни дамда Тошкент- Фарғона йўналишида йўлкира ҳақи 50 - 60 000, Тошкент-Қўқон йўналишида 40-50 000, Тошкент - Наманган йўналишида 50 – 60 000, Тошкент- Андижон йўналишида эса 70-80 000 сўм атрофида эканлиги маълум бўлди.