Тўрақўрғон туманида ҳаракатланиб кетаётган "Спарк" ёниб кетди

Тўрақўрғон туманида ҳаракатланиб кетаётган

Бугун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида кутилмаган автотранспорт ҳодисаси юз бериб, ҳалокатли вазият билан якунланди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган тезкор маълумотларга кўра, шу йил 6 сентябрь куни соат 15:58лар чамасида, Тўрақўрғон туманидаги “Чусткўприк” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Тут” кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган, ушбу тумандаги Ўрда ер маҳалласида яшовчи Ф. Қ. бошқарувидаги “Спарк” автомомашинасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Бунинг оқибатида автомашинанинг салони, матори ва кузови тўлиқ ёниб зарарланган.

Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган ва ўт ўчириш хизматига хабар берган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан қисқа фурсат ичида бартараф қилинган. Хайриятки, ёнғин сабабли тан жароҳати олганлар кузатилгани йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишлари сўралади.