Тўрт ёшли қизча барча кимёвий элементларнинг номини айтиб, жаҳон рекордини ўрнатди

Тўрт ёшли қизча барча кимёвий элементларнинг номини айтиб, жаҳон рекордини ўрнатди

Қатарнинг тўрт ёшли фуқароси Менделеев даврий жадвалидаги барча элементларнинг номини 2 дақиқа 28 сонияда айтиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда «The Peninsula Qatar» газетаси хабар бермоқда.

Тўрт ёшли қизча барча кимёвий элементларнинг номини айтиб, жаҳон рекордини ўрнатди

Дохада замонавий ҳинд мактаби ўқувчиси Эшал Марва Фирос Хон, шунингдек, одам танасининг 55 та муҳим қисми, Қуёш тизимидаги саккизта сайёра ва Ҳиндистоннинг 14 та бош вазири номини қисқа вақт ичида ёддан айтиб берди.

Қиз Халқаро Рекордлар китобига киритилди. Ушбу International Book of Records китоби Гиннеснинг рекордлар китобига ўхшайди. Мактаб ўқувчисининг ютуқларидан фахрланиб, болани халқаро миқёсда тан олиш йўлида қўллаб-қувватлаганлиги учун ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.