Тошдан қоғоз ишлаб чиқарилади

Тошдан қоғоз ишлаб чиқарилади

Марҳамат туманидаги «Алитепа» маҳалла фуқаролар йиғинида  «Марҳамат метан газ» МЧЖ томонидан ташкил этилган тошдан қоғоз ва картон ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Марҳамат метан газ» МЧЖга қарашли мазкур корхонанинг лойиҳавий қиймати 70 млрд 56 млн сўмни ташкил этади.  Корхона қурилишида тадбиркор Обидов Қобилжон ўз ҳисобидан 45 млрд 360 млн сўм, Микрокредитбанки томонидан эса 2 млн 500 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.
Мазкур корхона йилига 6.6 млн долларлик 6 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, йилига 1.7 млн долларлик экспортни амалга оширади. Яратилган иш ўрни 400 нафарни ташкил этади.