Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда

Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда

Маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда, дея хабар берди Uzbekistan Airways компанияси матбуот хизмати.

2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент 3-аэропорти ўз фаолиятини бошлайди ва республика бўйлаб амалга оширилувчи барча авиапарвозлар ушбу аэропортдан жадвалга кўра амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 августдан бошлаб аэропорт техник сабабларга кўра номаълум муддатга ёпилган эди.

Йўловчилардан маҳаллий авиақатновлар билан боғлиқ саволларни авиакомпания алоқа-марказидан, аэропорт маълумот олиш марказидан ва Uzbekistan Airways ижтомоий тармоқларидан аниқлаштиришлари сўралади.