Тошкент аэропорт божхона пости бошлиғи ишдан олинди

Тошкент аэропорт божхона пости бошлиғи ишдан олинди

Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг буйруғи билан Тошкент аэропорт божхона пости бошлиғи Абдуллаев Раҳим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида 'UzNews.uz' нашри ҳабар бермоқда.

Қайд этилишича, Раҳим Абдуллаев аэропортда 25 йил (!) ишлаган.

Шунингдек, Абдуллаевнинг икки ўринбосарлари Сулаймонхўжаев ва Агзамхўжаевлар ҳам лавозимидан озод этилган.