Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент аэропортида биринчи марта багаж бўлинмасини онлайн намойиш этиш йўлга қўйилди
6.05.2022 09:55,  
56

Эндиликда “Тошкент” халқаро аэропортига келган йўловчилар ўз багажларини онлайн-эфир орқали томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

Бу ҳақда Uzbekistan Airport Матбуот хизмати хабар берди.
Багаж бўлинмасидан олинган видео учиш залида икки томондаги юк ленталарининг тепасига ўрнатилган мониторларда кўрсатилади.

“Биз юкларини кутаётган йўловчилар учун багаж бўлинмасида тўғридан-тўғри намойишни йўлга қўйдик. Бу дунёнинг кўплаб аэропортларида қўлланилаётган тажриба. Багаж лентага туширилади ва ҳар бир киши ўз нарсаларига қандай муносабатда бўлаётганини кўриши мумкин.

Шунингдек, бу юкчиларни ҳам интизомга чақиради, чунки улар камералар орқали видео учиб келиш залида кўрсатаётгани ҳақида огоҳлантирилади”, - дейди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан