Тошкент – Андижон поездига отилган тош 9 ёшли болакайга келиб тегди

Тошкент – Андижон поездига отилган тош 9 ёшли болакайга келиб тегди

10 апрел куни Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилди. Ушбу воқеа соат 22:25 да “Олтиариқ – Марғилон” участкасининг 244-километрида содир бўлган.  Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар бермоқда.

Поезднинг 6-вагонидаги ойнасини ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган. Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да “Марғилон” темирйўл вокзали фелдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.