“Тошкент” автовокзалида халқаро рейс йўлга қўйилди

“Тошкент” автовокзалида халқаро рейс йўлга қўйилди

Хусусан, соат 17:00 га “Тошкент—Қизил Ўрда” йўналиши ҳамда соат 18:00 га “Тошкент-Aлмата” йўналиши бўйича рейслар очилган.

Ҳозирда чипталар сотуви йўлга қўйилган, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати берган хабарда.

Чипта нархлари — 200 000 сўмдан. Йўловчилар чипталарни “Тошкент” автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олишлари мумкин.